Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистондаги намойишлар етакчиси янги чақириқ билан чиқди
Арманистондаги мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян 30 апрель куни ўз тарафдорларини итоат этмаслик акциясини вақтинчалик тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у митингда маълум қилган, деб ёзмоқда «Sputnik Арманистон».
«Сўнгги 30 кун ичида мен кўчалар, майдонлар ва ўрмонларда куннинг 90 фоизини ўтказдим. Ҳозир ҳеч бўлмаса ярим кунни кабинет шароитида ўтказиш лозим. Эрталабдан парламентда муҳим ишим бор, у ерда барча фракциялар вакиллари билан учрашишим керак, бу кун охиригача сизларга режалаштирилаётган сайловлар ҳақида маълумот тақдим этишим учун лозим», - деди Пашинян.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг турли нуқталарида намойишлар давом этаётганида, тинч ишлай олмайди.
«Эртага итоат этмаслик акциясининг исталган кўринишини тўхтатиб туриш ҳақида сўрайман. Бу бошланган ишни якунлаш ва ғалабани мустаҳкамлаш учун зарур», - дея қўшимча қилиб ўтди Пашинян.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026