Хама ва Ҳалаб яқинидаги Сурия армияси қурол-яроғ омборига уюштирилган ҳужум оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» Сурия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

«Ҳужум Сурия армиясининг Хама яқинидаги 47-бригадаси қурол-яроғ омборига қарши қаратилганди. Натижада кучли портлашлар ва катта ёнғин юз берди», - дея айтиб ўтди у.

Манба маълумотларига кўра, гап, катта эҳтимол билан, авиазарба ҳақида кетмоқда.

Агентликнинг аниқлик киритишича, Ҳалабдан шарқда жойлашган ва зарбага учраган қурол омбори Ан-Найраб аэропорти ҳамда Ал-Маликия ўртасида жойлашган.

Аввалроқ Сурия армиясининг Хама ва Ҳалаб шаҳарлари чеккаларидаги ҳарбий объектларига ракеталар билан ҳужум қилингани ҳақида хабар берилганди.