Энг юқори ҳарбий харажатларга эга давлатлар маълум қилинди
2017 йил бўйича маълумотларга кўра, жаҳон бўйлаб ҳарбий харажатлар 1,1 фоизга ўсди ва 1739 млрд долларни ташкил этди, ҳарбий бюджетга энг кўп пулни эса АҚШ сарфламоқда. Бу ҳақда Стокҳольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти ҳисоботида айтилади.
Экспертларнинг фикрича, ҳарбий харажатларнинг ҳозирги кўрсаткичи «совуқ уруш» якунланганидан бери энг юқори даражада турибди. Шу билан бирга, ҳарбий бюджетлар 1999 йилдан 2011 йилгача ошиб борган. 2012 йилдан 2016 йилга қадар улар деярли ўсмади, 2017 йилда бироз юқорилаш кўзга ташланди.
Институт ҳисоб-китобларига кўра, ҳарбий харажатлар жаҳон ЯИМдан 2,2 фоизни ташкил этди, ўртача бу бир кишига 230 доллардан. Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу кўрсаткич 1992 йилда юқори бўлган (3,3 фоиз), бироқ 2014 йилда 2,1 фоизга тушган.
АҚШ ҳарбий бюджетга энг кўп пул сарфловчи давлатлар рейтингида етакчилик қилмоқда. Мамлакатнинг жаҳон харажатларидаги улуши 35 фоизга тенг бўлди. Иккинчи ўринда Хитой (тахминан 13 фоиз), учинчи поғонада Саудия Арабистони (4 фоиз), тўртинчи ўринга эса Россия (3,8 фоиз) тушиб кетди. Кучли бешликка Ҳиндистон якун ясаб берган (3,7 фоиз). Экспертларнинг таъкидлашича, етакчилик қилаётган беш давлат ҳиссасига жаҳон ҳарбий харажатларининг тахминан 60 фоизи тўғри келади.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024