Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян бошлади: Ереванда аэропортга йўллар тўсиб қўйилди, Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Арманистондаги намойишлар етакчиси Никол Пашиняннинг тарафдорлари Ереван аэропортига йўлларни тўсиб қўйишни бошлашди. Бундан намойишлар ўтказилаётган жойдан узатилаётган тўғридан-тўғри эфирдаги кадрлар далолат бермоқда.
Тўғридан-тўғри трансляцияга кўра, намойишчилар йўлларни ҳар икки томондан тўсмоқда. Ходимлар намойишчилардан йўлни тарк этишни сўрашяпти.
Арманистон Мудофаа вазирлиги Ереван ва вилоятлар аҳолисини ҳарбий транспорт ҳаракатланишига халақит бермасликка чақирди. Бу ҳақда идора матбуот котиби Арцрун Ованнисяннинг хабарида айтилади.
Идора баёнотида билдирилишича, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш лозимлигидан келиб чиққан ҳолда, Арманистон Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучлари кечаю кундузлик режимда қўйилган вазифаларни тўлақонли бажаришда давом этмоқда. Шунинг учун бутун республика ҳудуди бўйлаб ҳарбий автомобиллар ва колонналарнинг ҳаракатланишига халақит бермаслик сўралган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, айни дамда аэропортга йўл тўсиб қўйилган. Еревандаги йўл ҳаракати бутунлай фалаж аҳволда – кўчалар, метро, темир йўли тўсиб қўйилди. Кўплаб кичик туманлар ва кўчалар ҳам ёпиб қўйилди. Гюмридаги кўчалар, Арманистон Таълим ва маданият вазирлиги биноси тўсиб қўйилди.
Еревандаги «Звартноц» аэропорти ходимлари ҳам норозилик акцияларига қўшилгани айтиляпти.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026