Жаҳон | 09:30 / 02.05.2018
7855
1 дақиқада ўқилади

«Вазминлик!» - Европа иттифоқи Арманистонга чақириқ билан чиқди

Фото: Hayk Baghdasaryan/Photolure/Reuters

Европа иттифоқи Арманистондаги сиёсий можаро томонлари, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва мухолифат иштирокчиларини вазминликка чақиради. Бу ҳақда РИА «Новости» Европа ташқи сиёсат хизмати баёнотига асосан хабар қилмоқда.

«Барча манфаатдор томонлар, жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда йиғилишлар ва фикр эркинлигига бўлган ҳуқуқидан фойдаланаётганлар кескинликдан қочиши ҳамда вазминлик ва масъулиятни кўрсатиши жуда муҳим. Бу сўнгги кунларда кузатилгандек бўлиши керак», - дея хабар қилинади баёнотда.

Аввалроқ, Арманистон парламенти мамлакат бош вазири лавозимига ягона номзод сифатида кўрсатилган мухолифат етакчиси Никол Пашинянни ушбу мансабга сайламагани хабар берилганди. Пашинян парламентарийлар қарорига ўз муносабатини билдираркан, ғалабага қадар Ереван шаҳрида митинг бўлишини билдирди. 

Мавзуга оид