Арманистоннинг ҳукмрон Республика партияси бош вазир лавозимига ўз номзодини илгари сурмайди ва мухолифат номзодини қўллаб-қувватлайди.
Маълум қилинишича, партия 8 май куни бош вазир сайловларида парламентнинг учдан бир қисми таклиф қиладиган номзодни қўллаб-қувватлайди.
“Депутатларнинг учдан бир қисми ўз номзодини илгари сурсин, биз бу номзодни қўллаб-қувватлаймиз”, деб айтган партиянинг парламентдаги фракцияси етакчиси Ваграм Багдасарян.
Багдасарян, шунингдек, намойишчилардан Еревандаги ва республикадаги йўлларни, темир йўллар ва метрони бошқа блокламасликка ва конституцион майдонга қайтишга чорлаган.
















