18:49 / 03.05.2018
53124

Дунёда энг яхши ҳаво қайси давлатда экани маълум бўлди

Фото: EPA/SEPPO SIRKKA

Финляндияда дунё бўйича энг яхши ҳаво сифати мавжуд. Бу ҳақда Финляндиянинг Метеорология институти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига асосан хабар бермоқда.

"Кичик заррачалар тўпланиши – ҳавони ифлослантирувчи моддалар Финляндияда ўртача бир куб метрга 6 микрограммни ташкил этади, бу бошқа давлатлар билан таққослаганда энг паст кўрсаткич саналади", - дейилади институт хабарида.

ЖССТ 2008-2016 йиллар давомида деярли юзта давлатдаги 2,5 минг аҳоли пунктида ҳаво сифати таҳлилини ўтказганидан сўнг ўз маълумотларини эълон қилди. Финляндияда ушбу тажрибада 11 шаҳар ва Метеорологик институтнинг иккита ўлчов станцияси иштирок этди.

Рўйхат охиридан Яқин ва Узоқ Шарқ, шунингдек Африка давлатлари жой олди – у ерда ифлослантирувчи моддалар зичлиги – турли зарарли моддаларга эга чанглар – Финляндиядан 10 ва ундан кўпроқ мартага ортиқ. Шу билан бирга, Финляндияга ҳаво сифати даражаси бўйича Эстония, Швеция, Канада, Норвегия, Исландия анча яқин.

Top