Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook жуда мақтанчоқлик қилиб юборган ходимини ишдан бўшатди
Фото: AP Photo/Jeff Chiu,
Facebook фойдаланувчилар шахсий маълумотига кира олиши билан мақтанган ўз ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазиятдан хабардор манбага асосан маълум қилган.
Spyglass Security компанияси асосчиси ва маълумотлар хавфсизлиги соҳасидаги маслаҳатчи Жеки Стоукс Tinder иловасидаги ёзишма скриншотини эълон қилди, унга буни бошқа бир қиз юборган.
Ушбу ёзишмада ўзини Facebook ходими сифатида таништирган эркак иши билан мақтана бошлаган. Хусусан, у «ҳакерларни қидириб топиши ва уларнинг шахсини аниқлаши»ни айтган.
Шунингдек, аёлнинг айтишича, эркак ўзини «профессионал сталкер» деб атаган ҳамда у ҳақидаги шахсий маълумотларни тақдим этган.
Ўз навбатида, Facebook ушбу ҳодисани тезкор тартибда суриштирувдан ўтказаётганини хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WhatsApp ҳамасосчиси Facebook билан зиддият туфайли компанияни тарк этганди.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025