Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк: 1-чорак якунлари бўйича ЯИМ ўсиши 5,1 фоизни ташкил қилди
Фото: KUN.UZ
Марказий банк 2018 йилнинг биринчи чорагидаги пул-кредит сиёсатининг шарҳини эълон қилди.
Шарҳга кўра, Ўзбекистон ЯИМ биринчи чоракда 5,1 фоизга ўсди, иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми - 29,4 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми - 11,8 фоизга. Йил бошидан бери фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 3,8 фоизга ошди.
Ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд долларни ташкил этди. Миллий валютадаги пул массаси эса 2017 йилнинг биринчи чорагидаги 5,7% билан таққослаганда 1,7%га ошди. Марказий банк ижобий тенденциялар орасида истеъмол нархлари ўсиш суръатининг пасайганига ҳам эътибор қаратди.
Бундан ташқари, II чоракда Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини 14% даражада қолдирди. Шу билан бирга таъкидланишича: «Монетар омиллар таъсири остида иқтисодиётда инфляция хатарлари сезиларли даражада ошган тақдирда, Марказий банк пул-кредит шароитларини яхшилаш, шу жумладан банк тизимига ортиқча ликвидлиликни жалб қилиш бўйича бозор операцияларини ўтказиш орқали чора-тадбирлар кўради».
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
08:04 / 04.04.2026
Энг йирик иқтисодиётларда аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши - инфографика
18:10 / 28.03.2026