«Капиталбанк» банкда ҳеч қандай текширувлар ўтказилмаётгани, лицензия эса бекор қилинмагани тўғрисидаги баёнот билан чиқди. 

Банк матбуот хизматида маълум қилинишича, бундай баёнотга гўёки ОАВда пайдо бўлган ҳеч қандай асоссиз, ёлғон маълумот сабаб бўлган.

«Капиталбанк» банкда ҳеч қандай текширув ўтказилмаётгани, банк лицензияси эса бекор қилинмаганини расман тасдиқлайди. Банк мижозлар ва ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариб келмоқда", - дейилади баёнотда. 

Манбада банк амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда ишлаши, бизнесни юритишда доим тўлиқ очиқлик ва шаффофликка интилиши таъкидланган.