Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги элчихонаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 11-12 май кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари ҳудудида вақтинчалик ёки доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Сайёр консуллик қабули Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Ўш шаҳридаги ваколатли вакиллиги биносида бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, фуқароларни қабул қилиш (0312) 98-62-96 телефон рақами орқали ёки элчихона веб-сайтидаги электрон тизимида олдиндан рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.