Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Қозоғистон импорти кескин ўсиб бормоқда
4 май куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмаси қийматини 5 миллиард долларга етказиш бўйича Ишчи гуруҳ таклифларни кўриб чиқди. Тошкентда ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов қозоғистонлик ҳамкасби Асқар Мамин билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил биринчи чорагида икки давлат ўртасидаги умумий ташқи савдо айланмаси 543,1 миллион долларга етган, ўтган йилнинг мос даврига кўра, 46 фоиз ўсиш кузатилган. (371,8 миллион доллар)
Жорий йилнинг дастлабки уч ой якунларига кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт қилинган товарлар қиймати 399,9 миллион долларга етиб, ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 51,1 фоизга ўсиш бўлган. Ўзбекистон экспорти эса биринчи чорак бўйича 25,6 фоиз ўсган бўлиб, умумий товар қиймати 143 миллион долларга тенг.
Қозоғистон Ҳукумати вакили Асқар Маминнинг фикрига кўра, давлатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси шу йилнинг ўзида 3 миллиард долларга, 2020 йилга қадар 5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026