Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:25 / 06.05.2018
9562
1 дақиқада ўқилади
АҚШ сенаторларидан бири олдиндан Трампни ўз дафн маросимига чақирмасликка қарор қилди
Фото: Getty Images
Америкалик таниқли сенаторлардан бири, мия саратонига учраган Жон Маккейннинг яқинлари сенатор ўз дафн маросимида АҚШ президенти Дональд Трампни кўришни истамаслигини маълум қилишди.
The New York Times нашрининг ёзишича, сенатор бундай қарорга Трамп билан муносабатлари яхшимаслиги сабабли келган. Сенатор Трампнинг сиёсатини кескин танқид қилиб келади.
Сенатор Трампнинг ўрнига ўз дафн маросимига АҚШ вице-президенти Майк Пенсни таклиф қилган.
Аввалроқ Маккейн саратони билан яна қанча умри қолганини билмаслигини айтганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш