Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ҳукмрон партияси мухолифатга ўтиши ҳақида маълум қилди
Арманистон парламенти вице-спикери ва парламентда кўпчилик мандатга эга бўлган Арманистон Республика партияси ижроия органи аъзоси Эдуард Шармазанов мамлакат янги бош вазири Никол Пашиняннинг ҳукуматига кирмайди ҳамда мухолифатга ўтади. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар берган.
«Партия вакиллари ҳукуматга кирмайди. Биз мафкура, принципларга эга партиямиз ҳамда мухолиф бўлганимиз ҳолда, ҳукуматга кира олмаймиз. Биз Қорабоғ, Арманистон фаровонлиги, мамлакатнинг миллий ва давлат манфаатлари учун ишлашда давом этамиз», - дея маълум қилди Шармазанов.
Аввалроқ, мухолиф сиёсатчи, «Гражданский договор» партияси ва «Елк» фракцияси аъзоси Никол Пашинян Арманистон бош вазири этиб сайланганди.
Бундан ташқари, Арманистон президенти Армен Саркисян Никол Пашинян жамоатчилик фикрини жуда нозик тушунувчи истеъдодли сиёсий арбоб экани, бироқ, у мамлакат ривожи учун ўз масъулияти даражасини тушуниши кераклиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026