8 май куни Арманистон бош вазири этиб сайланган Никол Пашинян мамлакатда кейинги ҳафталарда рўй берган воқеаларни «муҳаббат инқилоби» деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Норозилик намойишларида энг фаол қатнашганлар аёллар бўлишди. Шу туфайли мен буни «муҳаббат инқилоби» деб атайман», дея қайд этган Пашинян.

Никол Пашинян бугун парламентда 59 депутат овозини олиб, мамлакатнинг янги бош вазирига айланди. У апрель ойи давомида Арманистон пойтахти Ереванда собиқ президент Серж Саргсяннинг бош вазирга айланишига қарши ўтказилган норозилик намойишлари ортидан ҳукумат тепасига келди.