Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония КХДР билан муносабатлар қандай шартда тикланишини билдирди
Фото: Reuters /Kim Kyung- Hoon
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, мамлакат КХДР билан муносабатларни тиклайди, фақат бу Шимолий Корея ҳукумати бутунлай қуролсизланса ва япон фуқароларини ўғирлаш билан боғлиқ муаммони ҳал қилса юз беради. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Абэ Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва Хитой бош вазири Ли Кэцян билан Токиода ўтказилган уч томонлама учрашув вақтида шундай баёнот билан чиққан. Хитой бош вазири Япония ҳамда КХДР ўртасида сиёсий мулоқот тикланишини қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ, Шимолий Корея ҳукумати бир неча ўн йил муқаддам Япониянинг 13 фуқароси ўғирлангани, бу улардан кейинчалик жосуслар сифатида фойдаланиш учун қилинганини тан олганди. Улардан беш нафари ватанига қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин КХДР қандай шартда ядро қуролидан воз кечишини айтганди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:04 / 10.05.2026
Япония виза тартибини бузган яна бир ўзбекистонликни депортация қилди
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026