Ўзбекистон | 01:25 / 09.05.2018
7670
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида болалар ўйингоҳи пайдо бўлади

Фото: KUN.UZ

Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропорти маъмурияти халқаро йўналишлар аэровокзалида болалар ўйин майдончасини ташкил қилмоқчи. Шу муносабат билан аэропорт маъмурияти ушбу майдончани ташкиллаштириш бўйича таклифлар танловини эълон қилди.

Аэропорт маълумотларига кўра, ўйингоҳ майдони 20-40 метр квадратни ташкил қилади. Майдонча учиб кетувчи йўловчилар блокида ташкиллаштирилади ва 3-10 ёшли болалар учун мўлжалланади. 

Аэропорт маъмурияти ҳар қандай таклиф ва лойиҳаларни кўриб чиқишини маълум қилган.

Танловда ушбу соҳада 3 йилдан кўпроқ фаолият юритаётган исталган ташкилотлар иштирок этиши мумкин. Таклифлар қабул қилиниши 16 май куни тугайди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид