Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамиятдаги ўрнингиз, ҳар бир гапингиз бизга мадад, эртанги кунга катта куч - Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этиладиган маросимда қатнашиш учун Тошкент шаҳридаги Ботаника боғига ташриф буюрди. Ботаника боғига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари таклиф этилган. Президент уларнинг баъзилари билан қисқа мулоқот қилди. Боғда уруш даври руҳини акс эттирадиган намуналарни кўриш мумкин.
“Албатта, буюк ғалабаларингиз, жамиятдаги ўрнингиз, ҳар бир гапингиз бизга мадад, эртанги кунга катта куч, қудрат. Сизлар бизнинг ғуруримиз, фахримиз, ифтихоримизсиз. Сизларга бўлган эътиборни кун сайин кучайтириш зарур. Мана шу кунни яратиб берган сиз каби қаҳрамонларимиз, бугунги кунда нуроний, дуогўй бўлиб юрганингиз биз учун катта бахт. Сизларнинг юксак жасорат ва матонатингиз бугунги ҳаётимиз учун катта мисол бўла олади. Бугун фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимиз хотирасини ёдга олиш бизга ҳам қарз, ҳам фарздир. Муҳтарам фахрийларимиз олдида барчамиз бош эгиб, таъзим қиламиз. Мустақил Ватанимиз озодлиги, эл тинчлиги йўлида ҳалок бўлган жасур ҳарбийларимиз хотирасини сақлаш ҳам вазифамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026