Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой технопарклари Ўзбекистон билан инновация соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон давлат органлари вакилларидан иборат делегациянинг Хитойга сафари доирасида High-tech саноат зонаси раҳбарияти ҳамда Ҳунан вилоятининг маъмурий маркази саналмиш Чангша шаҳрининг ҳокими билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Суҳбат чоғида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида келишиб, икки мамлакат ўртасидаги инновацион ривожланиш бўйича муносабатларнинг муҳим жиҳатларини аниқлаб олдилар.
Чанша шаҳри ҳокими жаноб Йи Лианҳонг, Ҳунан вилояти ҳам, шаҳарнинг ўзи ҳам технопарклар ва саноат зоналари маркази эканлигини таъкидлади. Бундай марказларнинг асосий йўналиши мамлакатнинг барча соҳаларини, айниқса, саноат, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва биотиббиёт соҳаларини технологик ва инновацион жиҳатдан ривожлантиришдир.
«Биз учун Ўзбекистон стратегик ҳамкор бўлиб, мамлакатингизда кечаётган барча ўзгаришлар, жумладан, Президентингиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатингизга сармоя киритиш учун қулайликлар яратмоқда, шунингдек узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга ишончимизни орттирмоқда. Биз технопаркларимиз ва саноат зоналаримиз вакилларини қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва инновацияларни ривожлантириш учун Ўзбекистонга жўнатиб, давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳиссамизни қўшамиз», — деди Чангша шаҳри ҳокими.
Ўз навбатида делегациямиз раҳбари, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Умаров мамлакатимиз инфратузилмасининг турли йўналишларида инновацион ечимларни жорий қилишни бошлайдиган ва уларни ривожлантирадиган 100 дан зиёд илмий-тадқиқот институтлари, ташкилотлар ва бошқа бирлашмалар мавжудлигини таъкидлади.
«Биз хитойлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаларини ўрганиб, инвестициялар ва ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратишга шаймиз. Ўзбекистон халқимиз ва давлатимиз гуллаб-яшнаши учун хизмат қиладиган янги ғоялар ва ислоҳотлар учун ҳамиша очиқ. Мамлакатимиз инфартузилмасини ва аҳолимиз турмушининг яхшиланишига хизмат қиладиган механизмлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган қўшма илмий лабораториялар яратиш учун инновацион марказларни юртимизга таклиф қиламиз», — деди Бахтиёр Умаров.
Қайд этиш жоизки, мазкур ташриф Huawei компанияси томонидан давлат органлари бошқарувини мукаммаллаштириш ва Ўзбекистон аҳолисига кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат органлари вакиллари учун ташкил этилган. Huawei компанияси, шунингдек, Ўзбекистон саноатининг турли соҳаларига инновацион ечимларни татбиқ қилишга кўмак беради.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026