Ўзбекистон | 18:42 / 10.05.2018
12015
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Украинадан Ўзбекистонга тақиқланган дорилар етказиб берилмоқда

Фото: Pixabay

Украина Дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат хизмати бир қатор машҳур препаратлардан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда ТСН хабар бермоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, тақиққа айрим дорилар қўлланилганидан сўнг ўлим ҳолатлари юз бергани, шунингдек, таркибий номувофиқлик ва контрабанда сабаб бўлган. Умуман олганда, нашр томонидан бешта дори номи келтирилган.

Улар орасида аспирин, амброксол, бўғма, қоқшол ва полиомиелитнинг олдини олиш учун вакциналар серияси, шунингдек энтеросгель ва силга қарши вакцина бор.

Қизиғи шундаки, рўйхатдан «Лекхим-Харьков» фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган «Амброксол» йўталга қарши таблеткалари ҳам жой олган. 020315 сериядаги препарат. №20 0.03 таблеткалар Украинада рўйхатга олинмаган. У Ўзбекистон Республикаси бозорига ишлаб чиқарилган.

Шу билан бирга, apteka.uz сайтида МДҲда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган дори воситалари рўйхатида «Амброксол» 020315 серияли препарат. №20 0,03 таблеткалари 61-бандга киритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид