Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифи аниқ санаси маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Вашингтонда давлат раҳбари, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Расмий ташриф якунида икки мамлакат президентлари "Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши" деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан бориши хабар берилганди. Kun.uz ахборот манбасининг маълумот беришича, апрель ойида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Спратлен билан учрашувда жорий йилдаги турли даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–АҚШ учрашувлари муддатлари, жумладан, май ойида Ўзбекистон раҳбарининг Америкага расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024