Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Домодедово божхоначилари ўзбекистонлик қиздан миллион рубллик тақинчоқларни олиб қўйди
Домодедово божхонаси ходимлари Дубайдан учиб келган 24 ёшли ўзбекистонлик қиздан қиймати бир миллион рублдан ортиқ турувчи заргарлик буюмларини мусодара қилди. Бу ҳақда Домодедово божхонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қиз яшил йўлакда тўхтатилган. Унинг қўл юки ичида Cartier узуги ва билагузуги ҳамда сирғалар бўлган.
"Ўзбекистон фуқароси бу тақинчоқларни унга дам олаётиб танишиб қолган бир йигит совға қилганини билдирди. Унинг айтишича, тақинчоқларнинг нархини билмайди, уларнинг ҳужжати ҳам йўқ бўлган", — дейилади хабарда.
Экспертларнинг аниқлашларича, заргарлик буюмлари 750-пробали оқ олтиндан тайёрланган бўлиб, бриллиантлар ўрнатилган. Уларнинг қиймати ички бозорда бир миллион 71 минг рублни ташкил этади.
Тақинчоқлар мусодара қилинди, қизга буюмларни декларациядан ўтказмаганлиги учун катта миқдорда жарима солинади.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026