Жаҳон | 18:05 / 11.05.2018
12423
1 дақиқада ўқилади

Эрон Трампнинг нефть бозоридаги иккиёқлама ўйини ҳақида маълум қилди

Фото: ТАСС / Zuma

Эрон нефть вазири Бижон Зангонийнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп нефть бозорида иккиёқлама ўйин олиб бормоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

«Президент Трамп нефть бозорида иккиёқлама ўйин олиб бормоқда. ОПЕКнинг баъзи аъзолари АҚШнинг ноғорасига ўйнаяпти. АҚШ сланец нефтини қазиб олиш ҳажмини оширишга уринмоқда. Трамп, бир томондан, нефтга юқори нархларни қўллаб-қувватламоқда ва ОПЕК иттифоқчилари билан келишувга эришди. Бироқ, бошқа томондан, у давлат даражасида ОПЕКни бензинга баланд нархларда айбламоқда», - дея айтиб ўтди Зангоний.

Унинг қайд этишича, ОПЕК қарорларни мустақил равишда қабул қилиши лозим. Вазирнинг таъкидлашича, ОПЕК узоқ муддатли истиқболда нефтга бир баррель учун 60-65 долларлик нархдан манфаатдордир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bank of America нефть нархи кескин кўтарилиб кетишини тахмин қилганди.

Мавзуга оид