
«Нотиқлик санъати академияси» нодавлат таълим муассасаси нутқ маҳорати ва нотиқлик санъатини эгаллаш истагида бўлганларни чорлайди. Муассаса ўз ўқувчиларига қуйидаги билимларни ўргатади:
- Омма олдида нутқ сўзлаш, фикрни эркин баён этиш, қўрқув ва ҳаяжонни енгиш;
- Телевидение ва радиоканалларга интервью бериш;
- Мулоқот ва муомала маданиятини ривожлантириш;
- Мажлис ва турли анжуманларни бошқариш, ҳар хил тадбир ва маросимларда бошловчилик қилиш;
- Китоб мутолааси, китобсеварликка чорлаш, ўқиш ва уқиш сирларини ўргатиш;
- Адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда, оғзаки ва ёзма нутқ маданиятига амал қилиш кўникмасини ҳосил қилиш;
- Минбар, микрофон ва видеокамера орқали жамоатчиликка фикр етказиш маданияти;
- Идоравий ҳужжатлар, расмий, иш юритиш қоғозларини тўғри ёзиш ва тўлдириш қоидаларини ўргатиш;
- Мантиқий мушоҳада юритиш ва янгича фикрлаш тарзини шакллантириш;
- Ҳар бир ходимда нутқ маҳорати ва нотиқлик санъатини такомиллаштириш;
- Таъсирчан сўзлаш ва ифодали ўқиш қоидаларини ўргатиш;

Машғулотлар ҳар ҳафтанинг пайшанба ва жума (шанба) кунлари соат 17.30дан «POYTAXT» бизнес марказида (7-қават) ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар:
+99890 994 60 90;
+99897 731 60 90;
+99893 544 65 10













