Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Қирғизистонга бораётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг 2016 йил 19 декабрдаги 689-сонли «Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қирғизистон ҳудудида рўйхатдан ўтиши» тўғрисидаги қарорига мувофиқ, чет элликлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.
Қирғизистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 10 000 сом миқдорида жарима жазоси қўлланилади.
Қайд этилишича, батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.uzbekistan.kg) ёки элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин: +996 (312) 986-296.
Мавзуга оид
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026