12:26 / 11.05.2018
14290

Валюта биржасида доллар курси 8017 сўмгача тушиб кетди

Фото: iStock

Ўзбекистонда доллар курси 5 сентябрда эркинлаштириш бошлангандан бери энг паст даражада савдо қилинмоқда – 8017 сўм. Бундан Ўзбекистон Республика валюта биржасининг маълумотлари дарак беряпти.

Январь ойининг бошида Америка валютаси 8140 сўмдан сотилганди, февралда эса у 8192 сўмлик кўрсаткичга етган. 2 февралдан бошлаб босқичма-босқич пасайиш бошланди ва 27 март куни доллар жорий йилда биринчи маротаба 8100 сўмдан пастга тушиб кетди. Май ойида Америка валютаси 8050 сўмгача арзонлашди, кейин эса 8030 сўмгача тушди.

Шу тариқа, 2017 йилнинг кузидан бери биринчи маротаба миллий валюта бир доллар учун 8000 сўмлик психологик белгига яқинлашди, деб ёзмоқда Spot.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ валюта биржасида доллар курси 8030 сўмга яқинлашгани хабар берилганди

 

Top