Ўзбекистон | 17:45 / 12.05.2018
15860
1 дақиқада ўқилади

Генерал-майор Павел Эргашев Туркиядаги халқаро ҳарбий машғулотларда кузатувчи сифатида иштирок этди

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Туркияда Efes-2018 халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди. У ерда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Павел Эргашев кузатувчи сифатида иштирок этган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Измирдаги Дўғонбей полигонида ўтказилган машқларни Грузия, Қозоғистон, Судан, Босния ва Герцеговина, Кувайт, Нигерия, Қатар, Руминия бош штаблари бошлиқлари, Ислом давлатлари террорчиликка қарши коалицияси қўшинлари бош қўмондони Раҳил Шариф кузатиб борган.

Машқларга 7500 киши, жумладан, АҚШ, Озарбойжон, Бангладеш, Бахрайн, Буюк Британия, Босния ва Герцеговина, Жазоир, Грузия, Италия, Иордания, Қозоғистон, Косово, Кувайт, Венгрия, Македония, Малайзия, Монголия, Покистон, Руминия, Словакия, Саудия Арабистони ва Иорданиядан 945 нафар ҳарбий хизматчи жалб этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид