18:50 / 12.05.2018
6935

Зангиота туманида “Ёрқин нигоҳ”  кўз касалликлари инновацион кабинети очилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида “Зангиота тумани – Ўзбекистон Республикасида фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларни анъанавий ва халқаро тажрибалар асосида амалга  татбиқ этиш инновацион майдони” инновацион лойиҳаси доирасида “Кўз касалликларини даволашда  инновацион  ёндашув” мавзусида 2-Халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманининг марказий поликлиникасида 3 ойлик дастур асосида қишлоқ аҳолиси учун  ташхис қўйиш ва кўз касалликларини даволашда  “Ёрқин нигоҳ”  кўз касалликлари инновацион кабинетининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

“Зангиота тумани – Ўзбекистон Республикасида фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларни анъанавий ва халқаро тажрибалар асосида амалга  татбиқ этиш инновацион майдони” инновацион лойиҳаси  Зангиота тумани ҳокимлиги,  “Шарқ аёли”  Халқаро аёллар жамоат фонди ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунгача ушбу лойиҳа асосида Евгений Примаков бошчилигидаги “Рус гуманитар миссияси” автоном нотижорат ташкилоти маблағи ҳамда “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоатчилик фондини қўллаб қувватлаши  натижасида Зангиота тумани инновацион майдонида қатор йирик ишлар амалга оширилди.

Зангиота туман аҳолиси учун  3 ойлик тиббий кўрик дастури  амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳолига беғараз 5 мингта тест 11 та кўрсаткич асосида “Биосенсоран” Россия компанияси томонидан берилди.

    

Шу лойиҳа доирасида 16-сонли қишлоқ врачлик пунктига фойдаланиш учун 3 ой давомида ЭКГ аппарати берилди.

11 май куни навбатдаги янги кўз касалликлари кабинетининг очилиши маросими бўлиб ўтди. 3 ой давомида туман аҳолиси кўз касалликларига аниқ ташхис қўйиш ва уни даволашда дунёдаги энг илғор ва замонавий жиҳозлардан фойдаланади.

 

Top