Жамият | 13:40 / 13.05.2018
19497
2 дақиқада ўқилади

Бангкокда ўзбек аёлларини фоҳишаликка мажбурлаган шахс жазоланди

Ҳалол йўл билан топилмаган бойлик ҳеч кимга вафо қилмайди. Бир нафар фарзанднинг онаси Б.Исаева шу ҳақиқатни афсуски, кеч англаб етди. У аёл номига доғ туширадиган нопок ишни касб қилди ва одам савдоси жиноятига қўл урди, деб ёзади «Зарафшон» газетаси.

Қарийб ўн йил давом этган унинг бу жиноий фаолиятига шериклари М.Камолова, Ш.Нуриллаев, С.Нуриллаев, М.Раҳмонова ва Н.Мамараҳимова яқиндан кўмак берди. Бу жиноий гуруҳ аёлларни алдов йўли билан Таиландга олиб бориб, мажбуран фоҳишалик билан шуғуллантирган ва шу орқали моддий бойлик орттирган.

Б.Исаевага йўл ва тураржой харажатлари билан таъминлагани учун 8–10 минг АҚШ долларидан ишлаб бериб, сўнгра ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлаганликларини тасдиқлаган.

Судланувчи Б.Исаева очиқ суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатан ҳам 2006 йилдан бошлаб Таиланднинг Бангкок шаҳрига ишлаш учун бориб келганлигини тасдиқлади. 2007-2008 йилларда ўзига Бангкок шаҳридан ижарага хонадон олганини ва бу уйда Ўзбекистон Республикасидан келган қизларни ижарага қўйганини, уларга бу ерда фоҳишалик билан шуғулланиш учун шароит яратиб берганини тан олди.

Б.Исаева ҳамда унинг жиноий шерикларига суд ҳукми билан қонуний жазо тайинланди.

Мавзуга оид