ТИВ энди Тожикистонга бораётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Тожикистон Республикасининг 2018 йил 2 январдаги 1471-сонли «Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Тожикистон Республикасида ҳуқуқий мақоми» тўғрисидаги қонунига мувофиқ, чет элликлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам Тожикистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тожикистон ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан Тожикистон Республикаси қонунчилигида белгиланган 4000 сомонийдан 4500 сомонийгача миқдорида жарима жазоси қўлланилади.
Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси расмий веб-саҳифасидан (www.tadjikistan.mfa.uz) ёки элчихонанинг консуллик бўлимига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиб олиш мумкин: +992 (37) 224- 75-42.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Қирғизистонга бораётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиққанди.
Мавзуга оид
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:15 / 08.10.2024
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги электр тармоғи қурилади
09:23 / 08.10.2024
Тожикистон Россия билан ўртоқлик ўйинига рад жавоб берди. Туркманистон, Сурия ва Покистон билан музокара давом этмоқда
21:22 / 04.10.2024