«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 18 ва 25 май кунлари Тошкент – Урганч - Тошкент йўналишларида қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.
Парвозлар замонавий, қулай ҳаво лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича маҳаллий вақт билан амалга оширилади:
18 май:
HY-011 Тошкент 07:00 - Урганч 08:40
HY-011 Урганч 09:20 - Нукус 10:00
HY-012 Нукус 10:40 - Тошкент 12:15
25 май:
HY-051 Тошкент 08:00 - Урганч 09:40
HY-052 Урганч 10:20 - Тошкент 11:50
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МАК «Умра. Ёз-2018» мавсумини 31 майдан бошлаши хабар берилганди.

















