Ўзбекистон | 12:41 / 19.05.2018
32956
2 дақиқада ўқилади

Дори воситаларининг нархи пасаяди

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш, импорт қилинаётган дори воситаларини маҳаллийлаштириш бўйича бир неча бор видеоселектор йиғилишлари ўтказди. Уларда берилган топшириқлар бўйича жойларда фармацевтика корхоналари ишга туширилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Андижон тумани Хортум қишлоғидаги «Zamin Bio Health» масъулияти чекланган жамияти шулардан бири. Мазкур завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга, деб хабар беряпти президент матбуот хизмати.

Қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган бу дори воситаси юртимизга четдан келтирилади. Заводнинг ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камаяди, валюта тежалади. Энг муҳими, мазкур дорининг нархи пасаяди. 

Масалан, ҳозирги пайтда бир флакон инсулиннинг бозор нархи 36 минг сўм бўлса, мазкур корхона бу дорини 20 минг сўмдан етказиб бериши мумкин.

Бу жуда долзарб ижтимоий аҳамиятга эга масала, деди Шавкат Мирзиёев. Инсулинга эҳтиёжи бор бемор дори тополмаса, ҳаёти хавф остида қолади, ҳеч қачон рози бўлмайди.

Бундай дориларнинг нархини пасайтириш, ҳамма жойга вақтида етказиб туриш керак. Одамлар шуни сезсин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бозорга кириб, рақобатбардош бўлгунча уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, дори субстанцияларини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент «Milana teхtilе» корхонаси билан танишгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид