Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Марҳамат - 2017» тути Мирзиёевда катта таассурот қолдирди
Давлат раҳбарининг «Andijan Silk.Co» қўшма корхонасига ташрифи чоғида «Марҳамат - 2017» тути ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бу нав марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий «Ўзбекистон» ва Япониянинг «Ошима» навларини пайванд қилиш орқали ўстирилган. Унинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги юқори. Масалан, оддий тутнинг бир гектаридан 20 тонна барг олинса, «Марҳамат - 2017» навидан 40 тоннагача барг олиш мумкин.
«Пиллачилик миллий қадриятимиз, бойлигимиз. Ундан уч мартагача ҳосил олиш, тайёр мато ишлаб чиқариб, катта даромад топиш имконияти бор. Бизга фақат озуқа - тут барги етишмайди. Аввалги тутлар қариган, ҳосилдорлиги пасайиб кетган. Пиллачиликни ривожлантириш учун мана шундай интенсив ва маҳсулдор навларни кўпайтириш керак» деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги «Andijan Silk.Co» қўшма корхонасига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, унинг фаолиятига старт берганди.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026