Шавкат Мирзиёев янги қўшма корхонани очиб берди
Шавкат Мирзиёев Андижон туманидаги «Andijan Silk.Co» қўшма корхонасига ташрифи чоғида рамзий тугмани босиб, унинг фаолиятига старт берди. Бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги ушбу Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида пилла қайта ишланиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
«Andijan Silk.Co» қўшма корхонасига 2 миллион 100 минг доллар эвазига Хитойда ишлаб чиқарилган ип йигирув ва тикув машиналари келтириб ўрнатилди. Натижада 150 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Жорий йил охиригача ишчилар сонини 300 тага етказиш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга туширилгач, йилига 300 тонна қуруқ пилла қайта ишланади. 2018 йилнинг ўзида 5,1 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Шу ернинг ўзида пиллачиликни ривожлантириш, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, ип-калава ҳамда газламалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дори воситаларининг нархи пасайиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:53 / 08.10.2024
Андижонда “Оникс” анҳорга тушиб кетди
13:58 / 06.10.2024
«Андижон» драматик дербида тарихий ғалабага эришди (фотожамланма)
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
16:57 / 19.09.2024