Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline радиоалоқа нормаларини бузганлиги учун 26,9 млрд сўм тўлади
Beeline Алоқа, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасида давлат назорати инспекциясининг даъво аризаси бўйича 26,9 млрд сўм миқдорида жарима тўлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига компания матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа оператор - Ucell (Швеция-Финляндиянинг Telia Company шўъбаси) ҳам жаримага тортилди, у 17 млрд сўм тўлашга мажбур бўлди.
«Бу ишда нафақат Халқаро электроалоқа иттифоқи позициясига эътибор қаратилмагани, балки Ўзбекистоннинг кўп йиллик ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳам четда қолганига қарамай, бизнинг компания суд қарорини ўз вақтида виждонан бажарди. Албатта, биз бозор иштирокчиларига нисбатан кузатилаётган ажратиш йўлидан ҳафсаламиз пир бўлди, бунда хорижий сармоядорлар - Beeline ва Ucell - давлат операторларининг худди шундай жарималаридан 40 баробарга кўп бўлган санкцияларга учрамоқда», - дея маълум қилди Unitel (Beeline савдо маркаси) бош директори Дмитрий Шуков.
Давлат инспекцияси ҳар икки компанияни ҳам радиоалоқа нормативларига риоя этмаганлик, айнан эса – радиоузатгичларнинг бўш тургани учун жаримага тортди. Операторлар бундай хизматларни тақдим этмасликларини тасдиқлаганлар.
«Уяли алоқа компаниясига умуман бошқа турдаги – радиоалоқа, телевидение ва радиоузатишдаги сифат нормативларини қўллаш бўйича, ХЭИ тушунтиришларига қарамай, мисли кўрилмаган ҳолда бизни умуман хурсанд қилмаяпти», - дея қўшимча қилиб ўтган Шуков.
Унинг сўзларига кўра, тартибга солувчи идоранинг ҳаракатларини тахмин қилиш мушкул бўлиб бормоқда, бу ҳам «оптимизмни йўққа чиқаряпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Beeline билан интерконнект бўйича ишда суд UMS томонини олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:55 / 08.08.2025
Энди Beeline фойдаланувчилари кунлик абонент тўлови ечиш хизматини ўзлари бошқара олади
11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди
16:00 / 23.10.2024
Beeline Academy нуфузли EMBRAS World мукофотини қўлга киритди
18:00 / 31.07.2024