«Спартак», «Севилья» ва «ПСЖ» собиқ бош мураббийи Унаи Эмерининг расмий сайти мутахассис «Арсенал» бош мураббийига айлангани ҳақида хабар берди.
«Арсенал» оиласининг бир қисмига айланганимдан фахрланаман», - дейилади хабарда. Шундан сўнг сайт ишлашдан тўхтаган.

Аввалроқ, Эмерининг Лондон клуби билан шартномаси уч йилга мўлжалланган бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 46 ёшли испаниялик мураббийнинг иш ҳақи йилига 5 млн фунт стерлингни ташкил қилади.
Эмери сўнгги икки йил давомида «ПСЖ» бош мураббийи сифатида ишлади ва клубни жорий мавсум якунида тарк этди.














