Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашина учун «шапка» олмоқчи бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқалар фирибгарлик йўли билан фуқаро Ш.га Тошкент шаҳри автосалонларидаги танишлари орқали “Спарк” русумли автомашина сотиб олиш учун шартнома олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Lacetti учун «шапка» олмоқчи бўлган шахслар қўлга олинганди.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026