Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи билан махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш фаолияти тартибга солинди, деб ёзяпти Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, давлат харидлари соҳасидаги муносабатлар, уларни ўтказиш шартлари ва талаблари 9.04.2018 йилдаги «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.
 
Махсус ахборот портали оператори – харид қилиш тартиб-таомиллари ташкил этилиши ва ўтказилишини, порталда эълонлар, талабномалар ҳамда давлат харидлари ва уларнинг якунлари тўғрисидаги бошқа ахборот жойлаштирилишини таъминловчи юридик шахс.
 
Қандай қилиб оператор бўлиш мумкин
 
Бунинг учун юридик шахслар Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига (бундан кейин – ЛБМА) қуйидагиларни йўллайдилар:

1) ариза;
 
2) уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, айнан:

• давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва ундан фойдаланишни, мажбуриятларни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали бажариш кафолатларини, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлашни таъминлайдиган электрон ахборот тизимининг мавжудлиги;
• электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги;
• портални республика ҳудудидаги аппарат-техника воситаларида жойлаштириш;
• уларга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилмаганлиги;
 
3) Одоб-ахлоқ қоидалари лойиҳаси. Улар давлат буюртмачилари ва оператор томонидан манфаатлар қарама-қаршилигининг олдини олиш чораларини, шунингдек текширув тартиб-таомиллари ва касбий тайёргарликка қўйиладиган талабларни белгилаш учун қабул қилинади.
 
Тақдим этилган ҳужжатларни бир ой ўрганиш якунларига кўра ЛБМА аризани қаноатлантириб, оператор функцияларини аризачига юклайди ёхуд аризани қаноатлантиришни рад этади. Оператор билан келишув тузилади, унда буюртмачи ва иштирокчилардан оператор фойдасига олинадиган воситачилик йиғими миқдори назарда тутилади. Воситачилик йиғими миқдори барча операторлар учун ягона ҳисобланади.
 
Оператор зиммасига нималар юклатилади