Парвоз Aruba Airlines томонидан амалга оширилади. У Аруба оролини - Нидерландия таркибига киради - ва Венесуэланинг Пунто Фиджо шаҳрини боғлайди, ушбу жойлар орасидаги масофа 80 километрга тенгдир. Парвоз саккиз дақиқа давом этади.
Парвозлар душанба ва жума кунлари амалга оширилади. Уларнинг нархи 200 доллардан бошланади.
Дунёдаги энг қисқа ички авиарейс эса икки дақиқа давом этади. У Шотландиянинг Оркней оролларидаги Уэстрей ва Папа-Уэстрей аэропортларини боғлайди.











