Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2018 йилдаги 378-сон қарори билан хусусий мактабгача таълим муассасаларини кредитлаш ва субсидиялаш тартиби белгиланди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сон қарори билан нодавлат болалар боғчаларини ташкил этиш соҳасига давлат-хусусий шерикчилик (бундан кейин – ДХШ) механизмлари жорий этилди. Уларда Мактабгача таълим вазирлиги (бундан кейин – МТВ) билан ДХШ тўғрисида тузилган битимлар асосида хусусий шерикларнинг лойиҳаларини молиялаштириш назарда тутилади.
 
Кредит ажратиш шартлари
 
Кредитлаш учун ажратиладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида алоҳида очиладиган махсус ҳисобварақда жамланади. Бунда Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси тижорат банклари билан келишув тузади.
 
МТВ билан шерикчилик тўғрисида тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилган хусусий шериклар кредит олишда устувор ҳуқуққа эга бўладилар.
 
Тижорат банклари томонидан 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга йиллик 1% ставкада кредитлар ажратилади.  
 
Давлат субсидиясини қандай олиш мумкин 

Ажратиладиган субсидиялар миқдорлари хусусий болалар боғчасининг бир нафар тарбияланувчисига (9 ва 10,5 соатлик иш режимидаги) сарфланадиган харажатлар суммасининг қуйидаги миқдорларида белгиланади:
 
• Тошкентда – 30%;
• Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида – 40%;
• қолган ҳудудларда – 50%.
 
Бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар миқдори Молия вазирлиги ва МТВ томонидан аниқланади. Таълим муассасаси МТВ билан ДХШ тўғрисида келишув имзолагандан сўнг, субсидия олиш учун ҳудудий молия органига ариза билан мурожаат қилиши керак.
 
Аризага қуйидаги маълумотлар илова қилинади: