Польша Украина ва Грузия НАТОга кириши кераклигини маълум қилди
Польша сейми спикери Марек Кухчиньскийнинг НАТО парламент ассамблеясида маълум қилишича, мамлакат Грузия ва Украина альянсга қўшилиши тарафдоридир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Кухчиньскийнинг сўзларига кўра, НАТОга аъзо давлатлар қадриятлари ва мажбуриятларини бўлишувчи барча мамлакатлар унинг бир қисмига айланиш имкониятига эга бўлиши лозим.
«Биз Грузия ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши тарафдоримиз», - дея маълум қилган Кухчиньский.
Унинг қўшимча қилишича, альянс таркибига Украина ва Грузия томонининг қабул қилинмаслиги унинг барқарорлигига таҳдид уйғотади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша АҚШ ҳарбий базаси учун 2 млрд доллар тўлашга тайёр экани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, ОАВ НАТОнинг «қўрқинчли туши» ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
22:37 / 07.10.2024
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
12:20 / 07.10.2024
Россия бир сутка ичида Украинани 5000 марта ўққа тутди
11:00 / 07.10.2024