Каттақўрғонда қўшнисининг қизини ваҳшийларча ўлдирган аёл 15 йилга қамалди
Гулсанам ва Мавлуда (исмлари ўзгартирилган) Каттақўрғон туманининг “Мойбулоқ” маҳалласида яшарди. Ён қўшниларнинг орасида сўнгги пайтларда рашк туфайли жанжаллар кўпаяди. Гап шундаки, Мавлуданинг эри вафот этиб, у икки фарзанди билан бева қолади, деб ёзмоқда Zarnews.
Гулсанам эри Аҳмадни унга рашк қила бошлайди. Устига-устак хўжайинининг уни уриши Мавлудага нисбатан ҳасад ва рашкини оширарди.
Бир куни Гулсанам ўзининг кенжа ўғли билан дўконга бораётиб эрини кўриб қолади.
- Уйга қайт, рўзғорга кераклисини ўзим олиб бораман, - деб буюради Аҳмад хотинига.
- Қайтмайман, - дея ўжарлик қилади хотини.
Аҳмад рафиқаси сўзини икки қилгани учун унга тарсаки тушириб, мажбурлаб уйга олиб киради ва уни дўппослайди.
Икки кун ўтиб, Аҳмад ишга, Нозима мактабга кетгач, уйида кенжа қизи Нигина қолганига қарамай, Гулсанам спиртли ичимлик ичиб ўзини унутгиси келади.
Аёлнинг кайфи ошгач, алам алангаси ёнади. Кўзгуга боқиб у аксида юзи, бўйни, оёғи кўкарган таҳқирланган аёлни кўради.
Шу пайт тўсатдан Мавлуданинг қизи – Гулнигор уйига кириб келади. У Гулсанамнинг кенжа қизи билан синфдош эди. “Холажон, сизга нима бўлди?” дея сўрайди қизалоқ қўшнисининг кўкариб кетган баданини кўриб.
Беғубор боланинг саволи Гулсанамнинг ғазабини келтиради. У хонадаги болтани олиб қизга ҳужум қилади. Биринчи зарбадан сўнг Гулнигор ҳушини йўқотиб ерга йиқилади. Аёл яна бир неча бор бегуноҳ боланинг танасига болта уради. Гулнигор зарбалардан жойида ҳалок бўлади.
Бир оз вақт ўтиб, қилган ишидан қўрқиб кетган Гулсанам катта қизи Нозима билан жасадни қишлоқ четидаги ахлатхонага олиб боришди. Унинг портфели ва кийимини ҳожатхонага ташлашди. Қотил қизига бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга ҳеч нима демаслигини уқтирди.
Мавлуда қизи йўқолиб қолганидан хавотирга тушди. Маҳалла фаолларидан бошлаб ички ишлар ходимларигача – барча оёққа турди. Бир ҳафта давомида қизалоқнинг барча танишлари, ўқитувчилари ва мактаб директори сўроқ қилинди. Ички ишлар ходимлари билан суҳбатда Мавлуда қизи қўшнисининг фарзанди билан дўст бўлгани, уларникига тез-тез меҳмонга бориб турганини айтди.
Ички ишлар ходимлари Гулсанам ҳовлисидаги ҳожатхонада портфел ва ўлдирилган қизалоқнинг кийимларини, ахлатхонада эса Гулнигорнинг майдаланган жасадини топишди.
Гулсанам айбини тан олди. Суд ҳукми билан у 15 йил 3 ой қамоқ жазосини олди.
Мавзуга оид
11:46 / 05.10.2024
Ёлланма қотиллар, сирли буюртмачи ва чалғитилган тергов – Намангандаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
21:04 / 02.10.2024
Ҳиндистонда ўқитувчилар «мактаб фаровонлиги» учун ўқувчини қурбон қилишди
14:06 / 26.09.2024
Японияда суд 56 йил аввалги қотиллик учун ўлимга ҳукм қилинган эркакни оқлади
09:23 / 26.09.2024