Жаҳон | 11:22 / 30.05.2018
4263
1 дақиқада ўқилади

Кубада «Альберто» пўртанаси одамларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда 

Фото: Reuters /Carlos Barria

Кубада тўрт киши «Альберто» тропик пўртанаси туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Prensa Latina хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, «Альберто» пўртанаси туфайли юзага келган сув тошқинлари сабаб Куба марказий қисмида тўрт киши ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ, Кубада «Альберто» довули оқибатида камида 11 минг киши хавфсиз жойларга кўчирилгани маълум бўлганди. Таъкидланишича, довул сабабли юз берган кучли ёмғирлар туфайли минтақада ваҳима келиб чиққан.

Куба темир йўллари уюшмаси миллий даражадаги йўловчи ташувлари бекор қилингани ҳақида хабар берди. Автомобиль ташувлари ҳам тўхтатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Альберто» тропик пўртанаси АҚШнинг Флорида штатига ёпирилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид