Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэрнинг маълум қилишича, Европа АҚШ пўлат ҳамда алюминийга божлар жорий этадиган бўлса, ягона ва қатъий жавоб қайтаради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Пўлат ва алюминийга божлар жорий этиш борасидаги бу қарор, яна бир марта қайтараман, ўзини оқламайди ҳамда хавфли бўлади. Бундай ҳолатда Европа шу қарордан тегишли хулосалар чиқаради ва жавобан ягона ҳамда қатъий чораларни қабул қилади», - дея айтиб ўтди Ле Мэр.
Қўшма Штатлар жорий йилнинг март ойи охирида пўлат ва алюминийга мос равишда 25 ҳамда 10 фоизлик бож жорий этди. Баъзи давлатларга, жумладан ЕИга, уларнинг амал қилиш муддати июнга қадар тўхтатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония АҚШ божларига жавоб чораларини тайёрлаб қўйгани хабар берилганди.














