Жамият | 17:01 / 31.05.2018
3289
2 дақиқада ўқилади

Иш берувчилар юрисконсультлар ҳақидаги маълумотни юборадиган органлар ўзгарди

Адлия вазирининг буйруғи билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, адлия органлари давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари, шунингдек мазкур хизматлар ходимларининг маълумотлари базасини юритадилар. Даврий малака оширишлар ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш мақсадида шундай қилинади.
 
Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5415-сон Фармони билан туман адлия бўлимлари ташкил этилди ва база учун маълумотларни йиғиш тартибини соддалаштириш имконияти юзага келди. Энди юридик хизматлар ва уларнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган шаклда қуйидагича тақдим этилади:

Илгаридек, маълумотлар йил якунларига кўра ёзма ва электрон шаклда (кейинги йилнинг 10-санасига қадар) тақдим этилади. 
 
Ҳужжат 26.05.2018 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид