ХВЖ АҚШни савдо урушидан огоҳлантирди
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) вакили Жерри Райснинг маълум қилишича, узоқ давом этадиган савдо урушларида фақат мағлуб бўлганлар бўлади. Унинг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.
«Узоқ савдо урушларида ҳамма мағлуб бўлади. Биз мамлакатларни савдо тўсиқларини камайтириш ва муаммоларга ечим топишда биргаликда конструктив ишлашга чақирамиз, бу фавқулодда чоралардан фойдаланмаслик учун керак», - деди Райс.
Унинг афсус билдиришича, халқаро савдода кескин вазият, у жаҳон иқтисодиётининг қўллаб-қувватлови бўлган бир пайтда пайдо бўлди. Райснинг қайд этишича, айни дамда жаҳон савдоси ЯИМдан кўра кўпроқ ўсиш суръатларини кўрсатмоқда, бу бутун дунё бўйлаб иқтисодиётнинг тикланишига сабаб бўляпти.
ХВЖ вакилининг хулоса қилишича, АҚШ томонидан жорий этилаётган пўлат ва алюминийга божлар савдонинг жиддий бузилишига олиб келса, унда бундан фақат G7 давлатларидаги энг камбағал одамлар зарар кўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция АҚШга божлар учун ягона ва қатъий жавоб ваъда қилганди.
Мавзуга оид
21:16 / 06.10.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонса, америкаликларни Марсга қўндиришга ваъда берди
09:51 / 06.10.2024
Долларнинг келажагига шубҳалар қанчалик асосли?
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024