13 июнь куни ФИФА конгрессида 2026 йилги жаҳон чемпионати қаерда бўлишини танлайди.
Бу Россия-2018 бошланишига бир кун қолганда Москвада очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Мундиаллар тарихида биринчи марта 48 жамоа иштирок этадиган бу мусобақага мезбонлик қилиш учун икки заявка рақобат олиб бормоқда. Биринчиси, Марокаш, иккинчиси, АҚШ, Канада ва Мексикаларнинг биргаликда топширган аризаларидир. ТАСС агентлиги ушбу номзодларнинг устунликлари ва камчиликлари ҳақида материл чоп қилди.
МАРОКАШ
Режалаштирилган даромадлар: 7.2 миллиард доллар
Режалаштирилган фойда: 5 миллиард доллар
Билетлар сотувидан даромадлар: 1.1 миллиард доллар
Телеҳуқуқлар бўйича даромад: 3.1 миллион доллар
Ҳомийлардан келиб тушадиган маблағлар: 3 миллиард доллар
Стадионларга қилинадиган харажатлар: 3 миллиард доллар
Инфраструктура учун харажатлар: 15.8 миллиард доллар
Шаҳарлар: Касабланка, Марракеш, Агадир, Фес, Работ, Танжер, Ад-Жадида, Мекнес, Надор, Уарзазат, Ужда, Тетуан
Бу Марокашнинг мундиалга мезбонлик қилиш учун бешинчи уриниши бўлади. 1994, 1998, 2006 ва 2010 йиллардаги ҳаракатлар бесамар кетганди. Ушбу муваффақиятсизликлардаги тажрибадан келиб чиқиб, марокашликлар инглизларнинг Vero Communications компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу агентлик Қатар-2022, шунингдек, Париж-2024 олимпиадаси учун мезбонлик стратегиясини муваффақиятли тарзда ишлаб чиққан. Бу ҳамкорлик натижасида 40 минг саҳифадан иборат досье ишлаб чиқилди ва ерда инфраструктурадан тортиб, инсон ҳуқуқлари, солиқ системасига доир барча маълумотлар жамланган.
Марокаш заявкасининг энг аҳамиятли афзалликларидан бири мамлакатнинг жойлашувидир. Марокаш Лондон билан бир хил соат минтақасида жойлашган, бу эса, Европада турнирни томоша қилишни қулайлаштиради, телетрансляциялар ҳуқуқининг сотилишида муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, мундиал ўтадиган шаҳарлардан бири Европадан атиги 14 км масофада жойлашган. Албатта, Марокаш ўз заявкасини бутун Африка номидан бўлаётгандек позицияда турибди, бу ҳам қитъадаги давлатларнинг хайрихоҳлигига сабаб бўлади. Умумий овозларнинг 25 фоизи Африка давлатларидан келишини эътироф этиш керак. Яна, араб давлатлари ҳам Марокашни қўллаб қувватларини мумкин, мисол учун, Қатар ўз овозини ваъда қилиб бўлган.

















