Хитойда самолётлардан фойдаланиш тақиқланган йўловчилар илк рўйхати эълон қилинди
Хитой фуқаролик авиацияси бошқармаси ҳаво транспортидан бир йил давомида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган йўловчиларнинг илк “қора” рўйхатини эълон қилди.
1 июнь куни бошқарма ишончни йўқотган 86 йўловчидан иборат ушбу рўйхатни эълон қилди.
“Қора” рўйхатга тушган йўловчилар содир этган қоидабузарликлари орасида тақиқланган буюмларни олиб ўтишга уриниш, қалбаки ва бошқа одамлар ҳужжатларидан фойдаланиш, самолёт бортида, рўйхатдан ўтишда тартибни бузиш, муштлашувлар бор.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Хитойда темир йўл ва ҳаво транспортида жиддий ҳодисалар ва қоидабузарликларнинг олдини олиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор идоралар қоидабузарларни жавобгарликка тортиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштираётгани маълум қилинганди.
Теракт ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш, поездлар ва самолётларда авариявий ва хавфли вазиятларни юзага келтириш, муддати ўтиб кетган ёки қалбаки ойлик чипталардан фойдаланиш ёки уларни сотиш, тақиқланган жойларда чекиш ва чиптасиз саёҳат қилишда айбдор деб топилганлар маъмурий ёки ҳаттоки жиноий жазога тортиладилар.
Шунингдек, қоидабузарликлар орасида аэропортларда рўйхатдан ўтиш, транзит ва қўниш ҳудудларини тўсиб олиш, хавфли юклар, контрабанда, тақиқланган буюмларни ташиш, самолёт экипажи ишига халақит қилиш, мулкка зарар етказиш, аэропорт ходимларига таҳдид қилиш, муштлашув ва тўполонлар, авариявий чиқиш эшикларини ўзбошимчалик билан очиш ёки ёпиш, ўғрилик, бортда тақиқланган электрон қурилмалардан фойдаланиш, ўзганинг ўрни ёки юк қўйиш жойини эгаллаш кабилар ҳам бор.
Қоидабузарлар ҳақидаги маълумот ҳар ой махсус базага киритиб борилади. Қоидабузарликнинг оғир-енгиллигига қараб фуқаролар маълум вақт давомида поезд ва самолётларга чипталар сотиб ололмайдилар. Бу муддат якунлангач, улар базадан автоматик равишда ўчириб ташланадилар.
Бундан ташқари, қоидабузарлар тегишли жарималарни тўлашлари мумкин.
Мавзуга оид
16:04 / 14.04.2024
Андижонда қоидабузарлик содир этиб, ЙПХ инспекторига бўйсунмасдан кетиб қолган ҳайдовчига чора кўрилди
16:42 / 31.03.2024
Бухорода автобус ҳайдовчилари қоидаларни бузишда давом этяпти
11:16 / 21.03.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримага тортилди
08:51 / 14.02.2024