Жаҳон | 18:56 / 04.06.2018
8250
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири истеъфога чиқиш билан таҳдид қилди

Фото: Данил Шамкин / Zuma / ТАСС

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, мамлакатда мустақил Коррупцияга қарши суд ташкил этилмаса, ҳукумат раҳбари лавозимидан кетади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Мен, Украина бош вазири сифатида, ўзим учун қарор қабул қилдим: агарда бу адолатли, мустақил суд ташкил этилмаса, мен Украина бош вазири ваколатларини топшираман ва истеъфога чиқаман», - дея айтиб ўтган Гройсман Олий рада раиси Андрей Парубий билан қўшма брифингда.

Бош вазирнинг таъкидлашича, бугун фракциялар депутатлари билан ишлаш ниятида, бу улар пайшанба куни Коррупцияга қарши суд тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлаши учун керак.

«Коррупцияга қарши суд тўғрисидаги қонун қабул қилиниши муҳим, акс ҳолда, бу муҳим қарор қабул қилинмайдиган бўлса, ҳам жамият ичида, ҳам ҳукуматда ишонч йўқолади, халқаро обрўга зарар етади», - дея қайд этиб ўтган Гройсман.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид