00:46 / 05.06.2018
11460

Apple янги iOS 12 операцион тизимини намойиш этди

Apple ишлаб чиқариш қуввати такомиллаштирилган ва янги функциялар киритилган янги iOS 12 операцион тизимини намойиш этди. Тақдимот компания томонидан WWDC 2018 (Apple Worldwide Developers Conference) анжумани доирасида трансляция қилинди.

Фото: WWDC 2018

Унда тезлаштирилган тизим фаолиятидан ташқари фойдаланувчиларга iOS-қурилмалар билан ишлаш вақтини назорат қилишда ёрдам берувчи Screen Tim функцияси ҳам бўлади. 

iOS 12'да шунингдек Siri овозли ёрдамчиси учун Siri Shortcuts функцияси пайдо бўлди. Унинг шарофати билан Siri ҳар қандай иловаларда ишлай олади, унинг буйруқларини дастурлаштириш мумкин бўлади, бу эса кундалик вазифаларни сезиларли даражада тезлаштиради. 

Тизим хабарларида Animoji'дан ташқари реал суҳбатдошларнинг ҳиссиётлари ва ўзига хослигини етказиб берувчи Memoji — Apple персонажлари бўлади. iOS 12 операцион тизимида шунингдек видеосъёмкалар ва гуруҳ FaceTime'и (видеохабарлар)нинг янги эффектлари мавжуд.

 

Top